Skip to content
381 Hadislar

Payg'ambar hadislari ensiklopediyasi

Natijalarni filtrlash

381 kartadan 5

Filtrlarni tozalash
«Инсонлар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан коҳинлар ҳақида сўрадилар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Ҳеч нарса эмаслар», – дедилар. «Эй Расулуллоҳ, улар баъзида шундай нарсаларни айтадилар кейин ҳақ бўлиб чиқади. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «У жин ёдлаб олган ҳақ сўз бўлиб, валийсининг қулоғига товуқ қаққиллагандай қаққиллайди ва унга юздан ошиқ ёлғон аралаштирадилар», – дедилар».
Саҳиҳ Муттафақун алайҳ
«Ким динимизда асли йўқ нарсани пайдо қилса, у рад қилинур», дедилар. Муттафақун алайҳ. Имом Муслим ривоятида эса: «Кимки биз буюрмаган амални қилса, у рад қилинур», – деганлар.
Саҳиҳ Муттафақун алайҳ
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам олдимга кирдилар. Мен токчамга нафис парда тўсиб қўйган эдим. Унда суратлар бор эди. У зот уни кўришлари билан тортиб олдилар ва ранглари ўзгариб: «Эй, Оиша! Аллоҳнинг ҳузурида қиёмат куни энг ашаддий азобга учрайдиганлар, Аллоҳнинг яратганига ўхшатишга уринганлардир», дедилар. Бас, биз уни бўлиб, битта ёки иккита болиш қилиб олдик.
Саҳиҳ Муттафақун алайҳ
"Мен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга: "Ё, Расулуллоҳ! Ибн Жудъон жоҳилият пайтида қариндошлари билан борди-келди қилар, мискинларнинг қорнини тўйдирар эди. Ўша ишлари унга фойда берадими?",- деб савол бердим. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам:"Унга фойда бермайди. Чунки у ҳеч қачон: Раббим! Менинг хатоларимни Қиёмат кунида мағфират қил!- демаган"- деб жавоб бердилар".
Саҳиҳ Имом Муслим ривояти
«Умму Салама Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга Ҳабашистондаги Мария деб номланувчи черков ва ундаги суратлар ҳақида кўрган нарсасини гапириб берганида, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Улар шундай қавмдирларки, агар ораларидаги бир солиҳ банда ўлса, унинг қабрига масжид бино қилиб, унга суратларни чизиб ташлайдилар. Улар Аллоҳнинг наздида махлуқотларнинг энг ёмонидирлар!», дедилар».
Саҳиҳ Муттафақун алайҳ