Skip to content
381 Hadislar

Payg'ambar hadislari ensiklopediyasi

Natijalarni filtrlash

381 kartadan 2

Filtrlarni tozalash

Rivoyat qilingan manba

Мен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан: Ё Расулуллоҳ, Кавсар ҳовузининг идишлари қандай?, - деб сўрадим. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай жавоб бердилар: "Муҳаммаднинг жони қўлида бўлган Зотга қасам ичиб айтаманки, унинг идишлари осмонда, қоп-қоронғу ва булутсиз кечада чиққан юлдузу сайёралар сонидан ҳам кўпроқдир. У жаннат идишларидан сув ичган одам асло чанқамас. Бу ҳовузга жаннатдан чиққан икки ирмоқ келиб сув қуяди. Ундан сув ичган одам асло чанқамас. Унинг эни бўйидек, Аммон билан Айла орасидаги масофага тенг. Ҳовузнинг суви сутдан оқ, асалдан шириндир".
Саҳиҳ Имом Муслим ривояти
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: Аллоҳ таоло бундай марҳамат қилади: «Эй бандаларим! Мен зулмни Ўзимга ҳаром қилдим. Уни сизларнинг ораларингизда ҳам ҳаром қилдим. Бир-бирларингизга зулм қилманглар. Эй бандаларим! Мен тўғри йўлга йўллаганлардан бошқа ҳаммангиз адашгансиз. Мендан тўғри йўлни сўранглар, сизларни тўғри йўлга йўллайман. Эй бандаларим! Мен ризқлантирганлардан бошқа барчангиз очсиз. Мендан ризқ сўранглар, сизларни тўйдираман. Эй бандаларим! Мен кийим берганлардан бошқангиз яланғочсиз. Мендан кийим сўранглар, кийим бераман. Эй бандаларим! Сизлар кечаю кундуз хато (гуноҳ) қиласиз. Мен барча гуноҳларни кечиргувчиман. Мендан гуноҳларингизни кечиришимни сўранглар, гуноҳларингизни кечираман. Эй бандаларим! Менга зарар етказа олмайсиз, чунки зарарингиз етадиган даражада эмассиз. Менга фойда келтира олмайсиз, чунки фойда келтирадиган мавқеда эмассиз. Эй бандаларим! Сизлардан аввалгилар ва кейингилар, инсонлар ва жинлар орангиздаги энг тақводор одамдек бўлса ҳам, мулкимни асло кўпайтирмайди. Эй бандаларим! Сизлардан аввалгилар ва кейингилар, инсонлар ва жинлар энг фожир одамдек бўлса ҳам, мулкимдан бир нарсани камайтирмайди. Эй бандаларим! Сизлардан аввалгилар ва кейингилар, инсонлар ва жинлар ҳамма бир майдонга тўпланиб, Мендан сўраса, ҳар бир инсонга сўраганини берсам, мулким денгизга ботириб чиқарилган игнанинг учидаги сувчалик ҳам камаймайди. Эй бандаларим! Амалларингизни ҳисоблаб қўяман. Сўнг уларнинг эвазини (мукофоти ёки жазосини) тўлиқ қилиб бераман. Ким яхшиликни топса, Аллоҳ таолога ҳамд айтсин. Ким ёмонликка йўлиқса, ўзидан бошқани айбламасин!»
Саҳиҳ Имом Муслим ривояти