Skip to content
381 Hadislar

Payg'ambar hadislari ensiklopediyasi

Natijalarni filtrlash

381 kartadan 5

Filtrlarni tozalash
"Аллоҳ жаннат ва жаҳаннамни яратгач, Жаброил алайҳиссаломни жаннатга юборди ва: "Жаннатни ва унинг аҳли учун яратган нарсаларимни кўр!" , - деди. Жаброил алайҳиссалом жаннатга боқиб, қайтиб келди ва: "Сенинг иззатингга онт ичиб айтаманки, жаннат ҳақида ким эшитса, албатта, унга киради", - деди. Шунда Аллоҳ амр қилди ва жаннат қийинчиликлар билан иҳоталанди(ўралди). Ва Аллоҳ Жаброил алайҳиссаломга: "Жаннатнинг ёнига бор ва унга ҳамда унинг аҳлига тайёрлаб қўйганларимга боқ!", - деди. Жаброил алайҳиссалом бориб қараса, жаннат (атрофи) қийинчиликлар билан ўралибди. (Қайтиб келгач) Жаброил алайҳиссалом (Аллоҳ таолога): "Иззатингга қасамки, унга ҳеч ким кира олмаса-я, деб қўрқдим", - деди. Аллоҳ таоло: "Энди жаҳаннам олдига бор-да, унга ва унда дўзахийлар учун тайёрлаб қўйган нарсаларимга (ҳам) боқ!", - деди. Жаброил алайҳиссалом жаҳаннамга кўз ташлади. Қараса, жаҳаннам бир-бири устига мингашиб ётибди. Жабоил алайҳиссалом қайтгач (Аллоҳ таолога): Иззатингга қасамки, унга ҳеч ким кирмайди, деди. Шунда Аллоҳ таоло амр қилди ва жаҳаннам шаҳват-ҳою ҳаваслар билан иҳоталанди. Аллоҳ таоло: "Қани энди қайта бориб бир қара-чи?!", - деди. Жаброил алайҳиссалом жаҳаннамга қараса, ҳою ҳаваслар билан ўралибди. Ортга қайтиб (Аллоҳ таолога): "Иззатингга қасамки, мен, бирон кимса қутила олмай, унга кирармикин, деб қўрқдим", - деди".
Ҳасан Абу Довуд, Термизий ва Насоий ривояти
Бир одам Расулулллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ёнларига келиб: "Ё, Расулуллоҳ! Бизлардан биримиз нафсида ёмон васвасани ҳис қилади ва уни тилга олишидан кўра ёниб, кулга айланиши унга севимлироқ бўлади", - деди. Буни эшитган Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам; "Аллоҳу акбар! Аллоҳу акбар! Шайтоннинг ҳийласини васвасага айлантирган Аллоҳга ҳамд бўлсин!",- дедилар.
Саҳиҳ Абу Довуд ва Насоий «Сунани Кубро»да ривоят қилган
«Аллоҳ ва фалончи хоҳлагандай бўлибди эмас, балки, Аллоҳ хоҳлагандек, сўнгра фалончи хоҳлагандек бўлибди денглар!», – дедилар.
Барча йўлларини жамлаш билан саҳиҳ Абу Довуд, Насоий «Сунани Кубро» ва Аҳмад ривоят қилган
«Биз ва уларнинг (кофирларнинг) ўртамизни ажратиб турадиган нарса намоздир. Бас, ким намозни тарк қилса дарҳақиқат, кофир бўлибди» –дедилар».
Саҳиҳ Термизий, Насоий, Ибн Можа ва Аҳмад ривояти
Бир киши Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам олдиларига келиб баъзи ишлар хақида гаплашди ва: «Маа шаа Аллоҳу ва шиъта», яъни, Аллоҳ ва сиз хоҳлагандай бўлибди», – деди. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Мени Аллоҳга тенг қилдингми? «Ёлғиз Аллоҳ хоҳлагандай бўлибди», – дегин», – дедилар.
Санади Ҳасан رواه ابن ماجه والنسائي في الكبرى وأحمد