Skip to content
381 Hadislar

Payg'ambar hadislari ensiklopediyasi

Natijalarni filtrlash

381 kartadan 11

Filtrlarni tozalash
Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам икки қабр ёнидан ўтдилар ва: «Албатта, икковлари азобланмоқдалар, катта нарса учун азобланаётганлари йўқ. Ҳа! Улардан бири пешобидан покланмас эди. Бошқаси эса чақимчилик қилиб юрар эди.», – дедилар. Сўнгра нам шохни олидилар ва икки бўлдилар. Ҳар битта қабрга биттадан санчиб қўйдилар. Шунда саҳобалар: «Ё Расулуллоҳ, нима учун бундай қилдингиз?», – дедилар. Шунда «Қуруб қолгунча балки азобни енгиллаштирар», – дедилар.
Саҳиҳ Муттафақун алайҳ
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам қазаъдан қайтарганлар». (Яъни сочни баъзисини олиб баъзисини тарк қилишдан қайтардилар)
Саҳиҳ Муттафақун алайҳ
«Аллоҳ энг ёмон кўрадиган кимса ашаддий хусуматчидир!» – дедилар.
Саҳиҳ Муттафақун алайҳ
«Ҳалок қилувчи етти гуноҳдан четланингиз!» дедилар. Шунда саҳобалар: «Эй Аллоҳнинг Расули, улар нима?» деб сўрашди. Расулуллоҳ: «Аллоҳга ширк келтириш; сеҳр; Аллоҳ (ўлдиришни) ҳаром қилган жонни ноҳақ ўлдириш; рибо ейиш; етимнинг молини ейиш; жанг куни ортга қочиш; иффатли-покиза, мўмина, ғофила (беҳаёликлардан бехабар) аёлларни зинода айблаш», деб жавоб бердилар».
Саҳиҳ Муттафақун алайҳ
«Қаттот (пинҳона гап пойлаб, сўнг уни етказадиган одам) жаннатга кирмайди», – деганларини эшитдим», – дедилар.
Саҳиҳ Муттафақун алайҳ
«Гумондан ҳазар қилинг! Гумон энг ёлғон сўздир. Гап пойламанглар, гап ташиманглар ва бир-бирингизга ҳасад қилманглар, юз ўгирманглар ва нафратланманглар, Аллоҳ таолонинг ўзаро ака-ука бандалари бўлинглар!», дедилар.
Саҳиҳ Муттафақун алайҳ
«Ким менинг номимдан қасддан ёлғон гапирса, ўзига дўзахдан жой ҳозирлаб олаверсин»,– дедилар.
Саҳиҳ Муттафақун алайҳ
«Албатта, Аллоҳ золимга муҳлат бериб қўяди. Аммо уни бир тутганда, қўйиб юбормайди», дедилар ва «Роббинг золим шаҳарларни ушлаганида, ана шундай ушлайди. Албатта, Унинг ушлаши аламли ва шиддатлидир» (ояти)ни тиловат қилдилар». [Ҳуд: 102]
Саҳиҳ Муттафақун алайҳ