Skip to content
381 Hadislar

Payg'ambar hadislari ensiklopediyasi

Natijalarni filtrlash

381 kartadan 2

Filtrlarni tozalash
«Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам Муоз разияллоҳу анҳуни уловга эргаштириб кетаётган эдилар. «Эй Муоз ибн Жабал», – дедилар. У: «Лаббайка ва саъдайка, эй Расулуллоҳ», – деди. Расулуллоҳ: «Эй Муоз», – дедилар. У: «Лаббайка ва саъдайка, эй Расулуллоҳ», – деди. Уч маротаба такрорланди. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Қайси бир банда Аллоҳдан бошқа ҳақ илоҳ йўқлигига, албатта Муҳаммад алайҳиссалом Унинг қули ва расули эканига сидқидилдан гувоҳлик берса, Аллоҳ унга дўзахни ҳаром қилади», дедилар. Муоз: «Эй Аллоҳнинг расули, бу ҳақда одамларга хабар берайми? Улар бу билан хурсанд бўлишади», деганида, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «(Йўқ), бунинг хабарини берсанг, унга суяниб (амал қилмай қўйишади)», дедилар. Аввалига Муоз хабар бермай юрди. Лекин ўлими яқинлашганда, илмни яшириб гуноҳкор бўлиб қолишдан хавотир бўлган ҳолда унинг хабарини бердилар».
Саҳиҳ Муттафақун алайҳ
Бир одам Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг олдиларига келиб: "Ё Расулуллоҳ, мен нимаики гуноҳ бўлса ҳаммасини қилганман. Шу гуноҳларим мағфират этиладими?"- деб сўради. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: "Сен, Аллоҳдан бошқа илоҳ йўқдир. Муҳаммад Аллоҳнинг элчисидир, дея гувоҳлик бермаганмисан?", - деб уч марта такрорладилар. У одам: "Ҳа (гувоҳлик берганман)", - дегач: "Шу нарса у (гуноҳ)ларни ювиб кетади", - дедилар.
Саҳиҳ Абу Яъло, Табароний ва Зиё Ал-Мақдисий ривояти