Skip to content
381 Hadislar

Payg'ambar hadislari ensiklopediyasi

Natijalarni filtrlash

381 kartadan 61

Filtrlarni tozalash
«Ким саййидул истиғфор–«Аллоҳумма анта Роббий лаа илаҳа илла анта холақтаний ва ана ъабдука ва ана ъала ъаҳдика ва ваъдика мастатоъту аъузу бика мин шарри ма сонаъту, абу`у лака биниъматика ъалаййа ва абу`у бизамбий фағфирлий фаиннаҳу ла йағфируз зунуба илла анта»ни тонгда чин қалбидан айтиб, тун киргунича вафот этса, жаннатга киради. Ким тунда чин қалбидан айтиб, тонг отгунича вафот этса, унда ҳам жаннатга киради», дедилар. Маъноси: Аллоҳим, Сен Раббимсан, Сендан бошқа илоҳ йўқ. Мени яратдинг ва мен Сенинг қулингман. Мен Сенга берган ваъдамда ва Сенга берган аҳдимда қодир бўлганимча турибман. Қилган нарсаларимнинг ёмонидан Сенинг номинг билан паноҳ тилайман. Менга ато қилган неъматларингга иқрор бўлдим ва яна гуноҳларимга ҳам иқрор бўлдим. Менинг гуноҳларимни кечир. Чунки Сендан бошқаси гуноҳларни кечира олмайди.
Саҳиҳ Имом Бухорий ривояти
"Ўлимни чипор қўчқор шаклида олиб келинади. Ҳайқирувчи: "Ҳой жаннат аҳли" деб ҳайқиради. Улар бўйларини чўзиб, (ҳайқириқ келган томонга) қарайдилар. Ҳайқирувчи: "Бунинг нима эканини биласизларми?", - деб сўраганида улар: "Ҳа, бу - ўлим", - деб жавоб берадилар. Сўнгра ҳайқирувчи: "Ҳой жаҳаннам аҳли!", - деб ҳайқиради. Улар бошларини кўтариб, (ҳайқириқ келган томонга) қарайдилар. Ҳайқирувчи: "Бунинг нима эканини биласизларми?", - деб сўраганида, улар: "Ҳа, бу - ўлим", - деб жавоб берадилар. Қўчқор (ўлим)ни бўғизланади. Ҳайқирувчи: "Эй жаннат аҳли, (сизлар учун жаннатда) мангулик бор, ўлим йўқ. Эй жаҳаннам аҳли, (сизлар учун жаҳаннамда) мангулик бор, ўлим йўқ", - деб нидо қилади. Сўнгра Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Уларни ҳасрат кунидан, иш битмиш пайтидан огоҳ қил. Улар ғафлатдадирлар». Ана у дунё аҳли ғафлаттадирлар «улар иймон келтирмаслар». (Марям: 39) оятини ўқидилар".
Саҳиҳ Муттафақун алайҳ
«Қачон бирортангиз масжидга кирса: «Аллоҳумма ифтаҳ лий абвааба роҳматик», десин. Агар чиқадиган бўлса, «Аллоҳумма инний асъалука мин фазлик», десин» –дедилар».
Саҳиҳ Имом Муслим ривояти
«Ҳалок қилувчи етти гуноҳдан четланингиз!» дедилар. Шунда саҳобалар: «Эй Аллоҳнинг Расули, улар нима?» деб сўрашди. Расулуллоҳ: «Аллоҳга ширк келтириш; сеҳр; Аллоҳ (ўлдиришни) ҳаром қилган жонни ноҳақ ўлдириш; рибо ейиш; етимнинг молини ейиш; жанг куни ортга қочиш; иффатли-покиза, мўмина, ғофила (беҳаёликлардан бехабар) аёлларни зинода айблаш», деб жавоб бердилар».
Саҳиҳ Муттафақун алайҳ
«Покизалик - иймоннинг ярмидир. “Алҳамду лиллаҳ” мезонни тўлдиради. “Субҳаналлоҳ” ва “Алҳамду лиллаҳ” осмонлару ер оралиғини тўлдиришади (ёки тўлдиради). Намоз нурдир. Садақа (закот ) далил-ҳужжатдир. Сабр зиёдир! Қуръон сенинг фойдангга ёхуд зарарингга ҳужжатдир. Ҳамма тонг саҳардан ҳаракат қилиб, ўзини (Аллоҳга ёки шайтонга) сотади. Ёки нафсини халос қилади ёки уни ҳалок этади».
Саҳиҳ Имом Муслим ривояти
«Одам боласи тўлдирадиган идишларнинг энг ёмони қориндир. Одам боласига қаддини тутадиган емаклар кифоядир. Агар жуда лозим бўлса, таоми учун учдан бир, шароби учун учдан бир ва нафаси учун учдан бир», дедилар».
Саҳиҳ Имом Аҳмад, Термизий, Насоий ва Ибн Можа ривояти
«Ким Аллоҳга бирор нарсани шерик қилмаган ҳолда йўлиқса, жаннатга киради. Ким У Зотга бирор нарсани ширк келтирган ҳолда йўлиқса, дўзахга киради».
Саҳиҳ Имом Муслим ривояти
«Аллоҳга ёқадиган энг яхши гаплар тўрттадир. Улар: Субҳаналлоҳ, Алҳамдулиллаҳ, Ла илаҳа иллаллоҳ ва Аллоҳу акбар бўлиб, қайси биридан бошласанг ҳам зарари йўқ», – дедилар.
Саҳиҳ Имом Муслим ривояти