Skip to content
381 Hadislar

Payg'ambar hadislari ensiklopediyasi

Natijalarni filtrlash

381 kartadan 46

Filtrlarni tozalash
Бир аъробий Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга келиб: «Айтиб юришим учун менга бир калима ўргатинг», – деди. «Лаа илааҳа иллаллоҳу ваҳдаҳу лаа шариика лаҳ, Аллоҳу акбару кабиро, валҳамдулиллаҳи касиро, субҳаналлоҳи роббилъаламин, лаа ҳавла валаа қуввата илла биллаҳил ъазизил ҳаким», деб айт», дедилар. «Булар барчаси Раббимга, менгачи», –деди. Шунда «Аллоҳ мени кечир, раҳм айла, ҳидоятга сол ва менга ризқ бер», – дегин», дедилар».
Саҳиҳ Имом Муслим ривояти
«Эй Одамлар! Аллоҳ покдир ва фақат пок нарсанигина қабул қилади. Албатта, Аллоҳ пайғамбарларга буюрган нарсани мўминларга ҳам амр этди: «Эй Пайғамбарлар, ҳалол-пок таомлардан енглар ва солиҳ амал қилинглар! Мен нима қилаётганганингизни билувчиман». Яна айтганки: «Эй мўминлар, сизларга ризқ қилиб берган покиза нарсалардан енглар». Сўнг Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам узоқ сафарга чиққан, сочлари тароқ тегмаганидан тўзиб кетган, чанг-тўзон сочининг рангини ўзгартириб юборган бир киши ҳақида гапирдилар: «Ҳалиги одам қўлларини кўкка чўзиб: "Раббим! Раббим!" деб дуо қилмоқда. Бироқ унинг егани ҳаром, ичгани ҳаром, кийгани ҳаром ва ўзи ҳаром билан озиқланган. Қандай қилиб унинг дуоси ижобат бўлсин?!».
Саҳиҳ Имом Муслим ривояти
«Муаққибалар бор, уларни ҳар бир фарз намоздан кейин айтган ёки бажарган киши ноумид бўлмайди: ўттиз учта тасбиҳ, ўттиз учта таҳмид ва ўттиз тўртта такбир»,- дедилар.
Саҳиҳ Имом Муслим ривояти
уч марта: «Сизларга гуноҳларнинг энг каттаси ҳақида хабар берайми?» дедилар. «Ҳа, ё Аллоҳнинг Расули!», дейишди. «Аллоҳга ширк келтириш, ота-онага оқ бўлиш», дедилар ва ёнбошлаб турган эдилар, тик туриб, ўтириб: «Огоҳ бўлинглар, ёлғон гувоҳлик бериш ва ёлғон гапириш», дедилар. Ана ўша гапни қайта-қайта такрорлайвердилар: «Қанийди, сукут қилсалар » деб қолдик».
Саҳиҳ Муттафақун алайҳ
«Албатта, ҳалол (нарсалар) аниқ, ҳаром (нарсалар) ҳам аниқ. Бу иккисининг ўртасида шубҳали ишлар борки, уни одамларнинг кўпчилиги билмайди. Ким шубҳа(ли нарса)лардан сақланса, дини ва обрўсини пок тутибди. Ким шубҳа(ли нарса)ларни қилса, ҳаромга кириб қолибди. (Бунинг мисоли) худди қўриқланадиган ер атрофида қўй боқадиган чўпон каби: (қўйлари бир кун келиб) шу ерга кириб кетиши мумкин. Огоҳ бўлинглар: ҳар бир подшоҳнинг ўз қўриқланадиган (биров дахл қила олмайдиган) ери бор. Огоҳ бўлинглар: Аллоҳнинг қўриқланадиган ери У ҳаром қилган нарсалардир. Огоҳ бўлинглар: жасадда бир парча гўшт борки, агар у яхши бўлса, бутун жасад ислоҳ (яроқли) бўлади, агар фосид (бузуқ) бўлса, бутун жасад бузилади. Огоҳ бўлинглар: у қалбдир!»
Саҳиҳ Бухорий ва Муслим ривояти
«Кимки «Шериги бўлмаган якка Аллоҳдан бошқа илоҳ йўқ, албатта Муҳаммад алайҳиссалом Аллоҳнинг қули ва расули ҳамда Исо алайҳиссалом Аллоҳнинг қули ва расули, Унинг Марямга етказган сўзи ҳамда У томонидан бўлган руҳ (соҳибидир), жаннат ҳақ, дўзах ҳақ», деб гувоҳлик берса, амали қандай бўлмасин, Аллоҳ уни жаннатга киритади», – дедилар.
Саҳиҳ Муттафақун алайҳ