Skip to content
381 Hadislar

Payg'ambar hadislari ensiklopediyasi

Natijalarni filtrlash

381 kartadan 5

Filtrlarni tozalash
Бир киши Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ҳузурларига келиб: «Мени бир амалга далолат қилинг-ки, уни қилсам жаннатга кирай», деди. У зот «Аллоҳга ибодат қил ва Унга ҳеч нарсани ширк келтирма, фарз намозни қоим қил, Фарз қилинган закотни адо эт, Рамазон (рўзаси)ни тут!», дедилар. Шунда у «Жоним унинг қўлида бўлган Зот билан қасамки, бунга бирор нарсани зиёда қилмайман», деди. У қайтгач Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Кимни аҳли жаннатдан бир одамга назар солиш хурсанд қилса, бунга назар солсин», дедилар.
Саҳиҳ Муттафақун алайҳ
«Уловдаги киши пиёдага, юриб кетаётган киши ўтирганга, озчилик кўпчиликка салом беради», дедилар.
Саҳиҳ Муттафақун алайҳ
«Ғийбат нима эканлигини биласизларми?» — деб сўрадилар. Саҳобалар: «Аллоҳ ва Унинг Расули билгувчироқдир»,— деб жавоб бердилар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Биродарингни ўзига ёқмаган нарса билан эслашинг», дедилар. Шунда улардан бири: «Агар биродаримда мен айтган ўша сифат бор бўлса ҳам ғийбат бўладими?» деб сўради. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Унда бор айбни айтган бўлсанг, ғийбат қилган бўласан. Агар сен айтган сифат унда бўлмаса, бўхтон қилган бўласан», деб жавоб бердилар».
Саҳиҳ Имом Муслим ривояти
«Бирортангиз таҳорат қилса, бурнига сув олсин, кейин қоқиб ташласин! Ким истижмор қилса, тоқ қилсин. Бирортангиз уйқудан уйғонса, қўлини таҳорат сувига солишдан олдин уни ювиб олсин. Чунки ҳеч бирингиз қўли қаерда тунаганини билмайди», - дедилар». Имом Муслим ривоятида: «Бирортангиз уйқудан уйғонса, қўлини уч марта ювмасдан олдин таҳорат сувига солмасин, чунк у қўли қаерда тунаганини билмайди», дейилган.
Саҳиҳ Муттафақун алайҳ
«Мусулмоннинг мусулмондаги ҳаққи бештадир: саломга алик олиш, беморни кўргани бориш, жанозага қатнашиш, айтилган жойга бориш, акса урганга (алҳамдулиллаҳ деса), ташмит айтиш (ярҳамукаллоҳ дейиш)».
Саҳиҳ Муттафақун алайҳ