Skip to content
381 Hadislar

Payg'ambar hadislari ensiklopediyasi

Natijalarni filtrlash

381 kartadan 31

Filtrlarni tozalash
«Яхшилик – чиройли хулқдир. Гуноҳ – кўнглинг хотиржам бўлмаган ва одамлар билиб қолишини истамайдиган ишингдир», – дедилар.
Саҳиҳ Биринчи ҳадисни Имом Муслим, иккинчи ҳадисни Имом Аҳмад ва Доримий ривоят қилган.
«Курашда ғолиб бўлган киши кучли эмас, балки ғазабланганда ўзини бошқара олган киши кучлидир», – дедилар.
Саҳиҳ Муттафақун алайҳ
Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам икки қабр ёнидан ўтдилар ва: «Албатта, икковлари азобланмоқдалар, катта нарса учун азобланаётганлари йўқ. Ҳа! Улардан бири пешобидан покланмас эди. Бошқаси эса чақимчилик қилиб юрар эди.», – дедилар. Сўнгра нам шохни олидилар ва икки бўлдилар. Ҳар битта қабрга биттадан санчиб қўйдилар. Шунда саҳобалар: «Ё Расулуллоҳ, нима учун бундай қилдингиз?», – дедилар. Шунда «Қуруб қолгунча балки азобни енгиллаштирар», – дедилар.
Саҳиҳ Муттафақун алайҳ
«Шубҳасиз, мулойимлик не нарсада бўлса, албатта, уни зийнатлаган ва уни не нарсадан суғириб олинган бўлса, албатта, уни айблаган», дедилар.
Саҳиҳ Имом Муслим ривояти
«Аллоҳ ҳар ишни гўзал бажаришни буюрди. Ҳаттоки, ўлдиришни ҳам эҳсон билан адо қилинг. Агар қўй сўйсангиз, гўзал тарзда сўйинг. Агар қатл қилсангиз чиройли тарзда қатл қилинг. (Жонлиқ сўймоқчи бўлган) Бировингиз пичоқни ўткирлаб турсин ва қурбонлик роҳатда жон берсин!»
Саҳиҳ Имом Муслим ривояти
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам қазаъдан қайтарганлар». (Яъни сочни баъзисини олиб баъзисини тарк қилишдан қайтардилар)
Саҳиҳ Муттафақун алайҳ
«Бир-бирингизга ҳасад қилманглар, сунъий равишда молнинг нархини оширманглар, ўзаро нафрат - адоватда бўлманлар, бир-бирларингизга тескари ўгирилиб кетманглар. Ҳеч бирингиз бошқа бировнинг савдоси устидан савдо қилмасин. Эй Аллоҳнинг қуллари, ўзаро биродар бўлинглар. Мусулмон-мусулмоннинг биродаридир: У биродарига зулм қилмайди, уни алдамайди ва пастга урмайди. Тақво мана бу ерда! – Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай деб уч марта кўкракларига ишора қилдилар. - Кишининг ёмонлигига унинг мусулмон биродарини пастга уриши кифоядир. Мусулмоннинг қони, моли ва обрў-номуси бошқа бир мусулмон учун ҳаромдир.
Саҳиҳ Имом Муслим ривояти
«Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига бир киши келиб, (уловсиз қолганини айтиб), улов сўради. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Менда йўқ»,— дедилар. Шунда бир киши: «Эй Расулуллоҳ мен унга улов берадиган одамга йўллаб қўяман», – деди. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким бир яхшиликка далолат қилса, унга қилувчининг ажри мислича (ажр) берилади»,— дедилар».
Саҳиҳ Имом Муслим ривояти