Skip to content
381 Hadislar

Payg'ambar hadislari ensiklopediyasi

Natijalarni filtrlash

381 kartadan 24

Filtrlarni tozalash
«Курашда ғолиб бўлган киши кучли эмас, балки ғазабланганда ўзини бошқара олган киши кучлидир», – дедилар.
Саҳиҳ Муттафақун алайҳ
Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам икки қабр ёнидан ўтдилар ва: «Албатта, икковлари азобланмоқдалар, катта нарса учун азобланаётганлари йўқ. Ҳа! Улардан бири пешобидан покланмас эди. Бошқаси эса чақимчилик қилиб юрар эди.», – дедилар. Сўнгра нам шохни олидилар ва икки бўлдилар. Ҳар битта қабрга биттадан санчиб қўйдилар. Шунда саҳобалар: «Ё Расулуллоҳ, нима учун бундай қилдингиз?», – дедилар. Шунда «Қуруб қолгунча балки азобни енгиллаштирар», – дедилар.
Саҳиҳ Муттафақун алайҳ
«Одамлар орасида аввалги пайғамбарлардан сақланиб қолган бир гап шуки: «Агар уялмасанг, хоҳлаган ишингни қил!».
Саҳиҳ Имом Бухорий ривояти
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам қазаъдан қайтарганлар». (Яъни сочни баъзисини олиб баъзисини тарк қилишдан қайтардилар)
Саҳиҳ Муттафақун алайҳ
«Сотганда ҳам, сотиб олганда ҳам, ҳақ талаб қилганда ҳам бағрикенг бўлган кишига Аллоҳ раҳм қилсин», дедилар».
Саҳиҳ Имом Бухорий ривояти
«Аллоҳ энг ёмон кўрадиган кимса ашаддий хусуматчидир!» – дедилар.
Саҳиҳ Муттафақун алайҳ
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам фаҳш ишларни қилмас ва ҳеч қачон сўкинмас эдилар. Ул зот: «Сизларнинг яхшиларингиз, ахлоқи яхшиларингиздир», дер эдилар».
Саҳиҳ Муттафақун алайҳ
«Ҳалок қилувчи етти гуноҳдан четланингиз!» дедилар. Шунда саҳобалар: «Эй Аллоҳнинг Расули, улар нима?» деб сўрашди. Расулуллоҳ: «Аллоҳга ширк келтириш; сеҳр; Аллоҳ (ўлдиришни) ҳаром қилган жонни ноҳақ ўлдириш; рибо ейиш; етимнинг молини ейиш; жанг куни ортга қочиш; иффатли-покиза, мўмина, ғофила (беҳаёликлардан бехабар) аёлларни зинода айблаш», деб жавоб бердилар».
Саҳиҳ Муттафақун алайҳ