Skip to content
381 Hadislar

Payg'ambar hadislari ensiklopediyasi

Natijalarni filtrlash

381 kartadan 6

Filtrlarni tozalash
«Аёл киши асло икки кунлик масофага эрисиз ёки маҳрамсиз сафар қилмасин! Фитр ва Қурбон ҳайитлари куни рўза йўқ! Бомдод намозидан сўнг қуёш чиққунча, асрдан кийин шомгача намоз ўқилмайди. Зиёрат учун фақат учта масжидга борилади: «Масжид Ал-Ҳаром, Масжид Ал-Ақсо ва менинг бу масжидим», – дедилар.
Саҳиҳ Муттафақун алайҳ
«Ислом беш устунга бино қилингандир: «Лаа илааҳа иллаллоҳу Муҳаммадур Расулуллоҳ», деб шаҳодат айтишга, намозни тўкис адо этишга, закот беришга, ҳаж қилиш ва Рамазон рўзасини тутишга», – дедилар».
Саҳиҳ Муттафақун алайҳ
«Аллоҳ учун ушбу кунларда ( яъни ўн кунликда) қилинадиган солиҳ амаллардан кўра севимлироқ амал йўқдир», дедилар. Шунда: «Эй Расулуллоҳ, Аллоҳ йўлида жиҳод қилиш ҳамми?» деб сўрадилар. У зот: «Ҳа, Аллоҳ йўлида жиҳод қилиш ҳам. Фақат бир киши ўз жони ва моли билан чиқиб, ундан бирон нарсасиз қайтиб келса, бундан мустасно», дедилар».
Саҳиҳ Бухорий ва Абу Довуд ривоят қилган ва лафз (матн) Абу Довудники
«Ё Расулуллоҳ, жиҳодни энг яхши амал деб биламиз. Жиҳод қилайликми?» деди. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Йўқ. Сиз (аёллар) учун энг афзал жиҳод мабрур ҳаждир», деб жавоб бердилар.
Саҳиҳ Имом Бухорий ривояти
«Ким Аллоҳ учун ҳаж қилса-ю, шаҳвоний нарсалар ҳамда фосиқлик қилмаса, онасидан туғилган кундагидек (пок) бўлиб қайтади».
Саҳиҳ Муттафақун алайҳ
«Ислом беш устунга бино қилингандир: «Лаа илааҳа иллаллоҳу Муҳаммадур Расулуллоҳ», деб шаҳодат айтишга, намозни тўкис адо этишга, закот беришга, ҳаж қилиш ва Рамазон рўзасини тутишга», – дедилар».
Саҳиҳ Бухорий ва Муслим ривояти