Skip to content
381 Hadislar

Payg'ambar hadislari ensiklopediyasi

Natijalarni filtrlash

381 kartadan 46

Filtrlarni tozalash
«Ким намоз ўқишни унитса, ёдига келиши билан уни ўқисин, бундан бошқа унга каффорат йўқ: {Ва Мени зикр этиш учун намозни тўкис адо эт} [ Тоҳа:14]» –дедилар».
Саҳиҳ Муттафақун алайҳ
Усмон ибн Аффон разияллоҳу анҳу (пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам масжидларини бузиб қайтадан) қурмоқчи бўлдилар. Одамларга у фикр ёқмади ва ўз ҳолида қолдиришлигини хоҳладилар. Шунда: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг: «Ким Аллоҳ таоло учун бир масжид қурса, Аллоҳ у банда учун жаннатда бир уй қуради», деганларини эшитдим», дедилар».
Саҳиҳ Муттафақун алайҳ
«Мен етти аъзоим билан сажда қилишга буюрилдим. Улар: пешона, бурун(га ишорат қилдилар), икки кафт, икки тизза ва икки оёқнинг бармоқлари (остки қисми). Кийимлар ва сочни ўз ҳолига қўямиз», – дедилар».
Саҳиҳ Муттафақун алайҳ
“Бир неча одам минбарнинг нимадан ясалганлиги тўғрисида тортишиб қолдилар, сўнг Саҳл ибн Саъд ас-Саидий ҳузурига келиб шу ҳақида ундан сўрадилар. Саҳл ибн Саъд ас-Саидий бундай деди: «Аллоҳга қасамки, мен унинг нимадан ясалганини жуда яхши биламан. Уни олиб келиб қўйишган куннинг ўзидаёқ кўрганман, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ўша куни унга биринчи марта ўтириб кўрганларини ҳам кўрганман. Минбарнинг ясалиш тарихига келсак, Расулуллоҳ фалончи аёлга одам юбордилар (Саҳл аёлнинг номини айтган эди), келгач унга: «Дурадгор ғуломингга буюрсанг, одамларга гапирганимда устига чиқиб ўтирадиган бир минбар ясаб берса», -дедилар. Аёл ғуломига буюрди. Ғулом тарфо деган дарахт ёғочидан минбар ясади. Аёл минбарни Расулуллоҳга юборди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам минбарни шу ерга қўйишни буюрдилар. Сўнг, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг минбар устида намоз ўқиганларини кўрдим. Минбар устида такбири таҳрима айтдилар! Сўнг (минбар устида) рукуъ қилдилар, кейин (минбардан) тушиб, ерда сажда қилдилар. Кейин, яна (минбарга) қайтиб чиқдилар. Намоз ўқиб бўлганларидан сўнг одамларга қараб: «Эй одамлар, менинг намоз ўқишимни ўрганиб олинг ва сизлар ҳам мен каби намоз ўқинг, деб шундай қилдим», - дедилар».
Саҳиҳ Муттафақун алайҳ
«Ибн Зубайр разияллоҳу анҳу ҳар бир намоз сўнгида, салом бергандан кейин: «Лаа илааҳа иллаллоҳу ваҳдаҳу лаа шарийка лаҳ, лаҳул мулку ва лаҳул ҳамду ва ҳува ъалаа кулли шайъин қодийр. Лаа ҳавла ва лаа қуввата илла биллаҳ. Лаа илаҳа иллаллоҳу ва лаа наъбуду иллаа ийяҳ. Лаҳун ниъмату ва лаҳул фазл, ва лаҳус санааул ҳасан. Лаа илааҳа иллаллоҳу мухлисийна лаҳуд дийн, ва лав кариҳал каафируун», дер эдилар. (Бир куни) «Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳар намоздан кейин мана шу таҳлилни айтар эдилар», дедилар».
Саҳиҳ Имом Муслим ривояти
«Агар муаззин: «Аллоҳу акбар! Аллоҳу акбар!» деса, сизлардан бирингиз ҳам: «Аллоҳу акбар! Аллоҳу акбар!» дейди. Сўнг муаззин: «Ашҳаду анла илаҳа иллаллоҳ» деса, сизлардан бирингиз ҳам: «Ашҳаду анла илаҳа иллаллоҳ» дейди. Сўнг муаззин: «Ашҳаду анна Муҳаммадан Расулуллоҳ» деса, сизлардан бирингиз ҳам: «Ашҳаду анна Муҳаммадан Расулуллоҳ» дейди. Сўнг муаззин: «Ҳаййа ъала-с-солаҳ!» деса, сизлардан бирингиз: «Ла ҳавла ва ла қуввата илла биллаҳ!» дейди. Сўнг муаззин: «Ҳаййа ъала-л-фалаҳ!» деса, сизлардан бирингиз: «Ла ҳавла ва ла қуввата илла биллаҳ!» дейди. Сўнг муаззин: «Аллоҳу акбар! Аллоҳу акбар!» деса, сизлардан бирингиз ҳам: «Аллоҳу акбар! Аллоҳу акбар!» дейди. Сўнг муаззин: «Ла илаҳа иллаллоҳ!» деса, сизлардан бирингиз ҳам: «Ла илаҳа иллаллоҳ!» деб чин қалбдан айтса, жаннатга киради» –дедилар.
Саҳиҳ Имом Муслим ривояти
«Сизлардан бирингиз масжидга кирса, ўтиришдан олдин икки ракат намоз ўқисин» –дедилар».
Саҳиҳ Муттафақун алайҳ
«Ислом беш устунга бино қилингандир: «Лаа илааҳа иллаллоҳу Муҳаммадур Расулуллоҳ», деб шаҳодат айтишга, намозни тўкис адо этишга, закот беришга, ҳаж қилиш ва Рамазон рўзасини тутишга», – дедилар».
Саҳиҳ Бухорий ва Муслим ривояти