Skip to content
381 Hadislar

Payg'ambar hadislari ensiklopediyasi

Natijalarni filtrlash

381 kartadan 46

Filtrlarni tozalash
«Кишининг жамоат билан ўқиган намози уйида ва бозорда ўқиган намозидан йигирма қанча миқдор кўпроқдир. Агар ана шу киши таҳоратини чиройли қилиб, мас­жидга фақат намоз ўқишни ният қилиб чиқса, масжидга киргунига қадар ҳар бир қадамига даражалари кўтарилиб, хатолари ўчирилади. Масжидга киргач уни фақат намоз ушлаб турган бўлса, намоз ўқиган ерида таҳоратини бузмасдан, бировга озор бермай ўтирар экан, у намозда деб ҳисобланади ва фаришталар унга салавот айтиб турушади. Фаришталар: «Аллоҳим уни раҳмат эт, мағфират қил, тавбасини қабул айла», деб айтишади.
Саҳиҳ Муттафақун алайҳ
«Ҳар бир балоғатга етган инсон жума куни ғусл қилиши, мисвок ишлатиши ва топса атир суртиши вожибдир».
Саҳиҳ Муттафақун алайҳ
«Сизлардан бирингиз имомдан олдин бошини кўтарган вақтида Аллоҳ унинг бошини эшакнинг бошига айлантириб қўйишидан ёки кўринишини эшакнинг кўринишига айлантиришидан қўрқмайдими», – дедилар.
Саҳиҳ Муттафақун алайҳ
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам намоздан чиққач уч марта истиғфор айтардилар ва: «Аллоҳумма антассалаам (яъни, Салом Аллоҳнинг исмларидан бири, маъноси Сен барча айбу нуқсондан саломатсан ва Сен бандаларингни ҳалокат ўринларидан сақловчи-саломат этувчи Салом Зотдирсан). Ва минкассалаам (Яъни, саломатлик фақат Сен томонингдан). Табаарокта яаа залжалаали вал икром (Эй улуғлик ва икром соҳиби, Сен айбу нуқсондан пок ва муқаддасдирсан)», – дер эдилар». Валид: «Авзоийга «Истиғфор қандай бўлади», – деб айтдим», деди. «Астағфируллоҳ, астағфируллоҳ», – дейсан», – деди.
Саҳиҳ Имом Муслим ривояти
«У киши барча намозда, фарзда ҳам, суннатда ҳам, Рамазонда ҳам, бошқасида ҳам, қиёмда ҳам, рукуъда ҳам такбир айтар эдилар. Кейин, «Самиъаллоҳу лиман ҳамидаҳ», деб бошларини кўтарар эдилар. Сўнг саждага кетишдан аввал, «Роббанаа ва лакал-ҳамд» дер эдилар. Кейин, «Аллоҳу акбар», деб саждага кетар эдилар ҳамда саждадан бош кўтараётганда такбир айтар эдилар. Кейин, иккинчи саждага бораётганда такбир айтар эдилар, сўнг иккинчи саждадан бош кўтараётганда ҳам такбир айтар эдилар ва ташаҳҳуддан тураётганда такбир айтар эдилар. Юқорида айтилганларни ҳар бир ракъатда, то намоз тугагунча қилар эдилар. Намоздан қайтаётиб: «Жоним қўлида бўлган Зотга қасам ичиб айтаманки, ҳаммангизнинг намоз ўқишингиздан кўра, менинг намоз ўқишим Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва салламнинг намоз ўқишларига кўпроқ ўхшайди. Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам то дунёдан ўтиб кетгунларича худди шундай намоз ўқиганлар», - дедилар.
Саҳиҳ Муттафақун алайҳ
«Ё Расулуллоҳ, шайтон мен билан намозим ва қироатим орасида ҳалақит қилиб, чалкаштириб юбораябти», дедим. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «У «Хинзаб», деб номланадиган шайтон. Агар сен уни ҳис қилсанг, Аллоҳ номи ила ундан паноҳ тила ва чап томонингга уч марта туфлаб қўй», дедилар. Мен У зотнинг айтганларини қилган эдим, Аллоҳ таоло мендан уни кетказди».
Саҳиҳ Имом Муслим ривояти
«Намоз ўқисангиз, сафларингизни тўғирланглар. Кейин бирингиз имом бўлсин. Агар такбир айтса, такбир айтинглар. «Ғойрил мағдууби ъалайҳим валаззооллийн» деса, «Омийн», денглар. Шунда Аллоҳ сизларга ижобат қилади. Такбир айтиб рукуъ қилса, сизлар ҳам такбир айтиб рукуъ қилинглар, чунки имом сизлардан олдин рукуъ қилиб, сизлардан олдин кўтарилади. Ўша (имомнинг рукуъси) мана шу (рукуъингиз) биландир. (Имом) «Самиъаллоҳу лиман ҳамидаҳ» деса, «Аллоҳумма Роббанаа лакал ҳамд», денглар. Буни Аллоҳ эшитади. Чунки Аллоҳ табарока ва таоло пайғамбари соллаллоҳу алайҳи васалламнинг тили билан (билдирганидек), Аллоҳ Ўзига ҳамд айтган кишининг ҳамдини эшитади. Такбир айтиб сажда қилса, сизлар ҳам такбир айтиб сажда қилинглар. Чунки имом сизлардан олдин сажда қилиб, сизлардан олдин кўтарилади. Ўша (имомнинг саждаси) мана шу (саждангиз) биландир. Қаъдада ўтирганда айтадиган илк сўзингиз «Ат-таҳиййаатут-тоййибаатус-солаваату лиллаҳ. Ассалааму ъалайка аййуҳан-набиййу ва роҳматуллоҳи ва барокаатуҳ. Ассалааму ъалайнаа ва ъалаа ъибаадиллааҳис-солиҳийн. Ашҳаду аллаа илааҳа иллаллоҳу ва ашҳаду анна Муҳаммадан ъабдуҳу ва Росулуҳ» бўлсин».
Саҳиҳ Имом Муслим ривояти
«Фотиҳа сурасини ўқимаган кишининг намози йўқ», – дедилар.
Саҳиҳ Муттафақун алайҳ