Skip to content
381 Hadislar

Payg'ambar hadislari ensiklopediyasi

Natijalarni filtrlash

381 kartadan 1

Filtrlarni tozalash
“Бир неча одам минбарнинг нимадан ясалганлиги тўғрисида тортишиб қолдилар, сўнг Саҳл ибн Саъд ас-Саидий ҳузурига келиб шу ҳақида ундан сўрадилар. Саҳл ибн Саъд ас-Саидий бундай деди: «Аллоҳга қасамки, мен унинг нимадан ясалганини жуда яхши биламан. Уни олиб келиб қўйишган куннинг ўзидаёқ кўрганман, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ўша куни унга биринчи марта ўтириб кўрганларини ҳам кўрганман. Минбарнинг ясалиш тарихига келсак, Расулуллоҳ фалончи аёлга одам юбордилар (Саҳл аёлнинг номини айтган эди), келгач унга: «Дурадгор ғуломингга буюрсанг, одамларга гапирганимда устига чиқиб ўтирадиган бир минбар ясаб берса», -дедилар. Аёл ғуломига буюрди. Ғулом тарфо деган дарахт ёғочидан минбар ясади. Аёл минбарни Расулуллоҳга юборди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам минбарни шу ерга қўйишни буюрдилар. Сўнг, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг минбар устида намоз ўқиганларини кўрдим. Минбар устида такбири таҳрима айтдилар! Сўнг (минбар устида) рукуъ қилдилар, кейин (минбардан) тушиб, ерда сажда қилдилар. Кейин, яна (минбарга) қайтиб чиқдилар. Намоз ўқиб бўлганларидан сўнг одамларга қараб: «Эй одамлар, менинг намоз ўқишимни ўрганиб олинг ва сизлар ҳам мен каби намоз ўқинг, деб шундай қилдим», - дедилар».
Саҳиҳ Муттафақун алайҳ