Skip to content
381 Hadislar

Payg'ambar hadislari ensiklopediyasi

Natijalarni filtrlash

381 kartadan 3

Filtrlarni tozalash
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам вафот этишларидан беш кун олдин шундай деганларини эшитганман: «Мен Аллоҳга бирортангиз билан халил (вафодор дўст) тутинмаслигимни айтаман. Аллоҳ таоло Иброҳимни халил тутганидек, мени ҳам халил тутди. Агар умматимдан халил тутинсам, Абу Бакр билан халил тутинган бўлар эдим. Билиб қўйинглар, сизлардан олдин ўтганлар анбиёлари ва солиҳларининг қабрларини масжид қилиб олишар эди. Ҳой! Қабрларни масжид қилиб олманглар! Мен сизларни бундан қайтараман!» дедилар».
Саҳиҳ Имом Муслим ривояти
Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам ансорлар хақида: «Уларни фақат мўмин яхши кўради ва фақат мунофиқ ёмон кўради. Уларни ким яхши кўрса, Аллоҳ уни яхши кўради ва ким уларни ёмон кўрса Аллоҳ уни ёмон кўради», – дедилар.
Саҳиҳ Муттафақун алайҳ
Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам Собит ибн Қайсни изладилар. Бир киши: «Буни мен қиламан, ё Аллоҳнинг элчиси», – деди: Собитнинг олдига бориб, (уни ниҳоятда ғамга ботган) бошини эгиб олган қайғули бир ҳолатда кўрди. «Сенга нима бўлди», – деб сўради. У ҳаммаси тамом, у овозини Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг овозларидан баланд кўтарар эди (овози баланд киши эди), амалим ҳабата бўлиб дўзахга кираман (деб ўйлаб қолибди)». Бояги киши (Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга) келиб: «У шундай-шундай деб айтди», деди. Сўнгра катта башорат билан қайтди. (Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам) «Уни олдига бор ва: «Сен дўзах аҳлидан эмас, жаннат аҳлидансан», деб айт», – дедилар.
Саҳиҳ Муттафақун алайҳ