Skip to content
381 Hadislar

Payg'ambar hadislari ensiklopediyasi

Natijalarni filtrlash

381 kartadan 14

Filtrlarni tozalash
Пайғамбар соллаллоҳу аалйҳи ва саллам ҳар кеча ётишларидан илгари кафтларини бирлаштирар, уларга "Қул ҳуваллоҳу аҳад", "Қул аъузу бироббил фалақ" ва "Қул аъузу бироббин-наас" сўраларини ўқиб пуфлар, сўнгра, икки қўлларини қодир бўлганларича баданларига сурар эдилар. Силашни бошлари, юзлари ва (таналарининг) олд томонидан бошлаб, уч марта такрорлар эдилар.
Саҳиҳ Имом Бухорий ривояти
«Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам Аллоҳ таолони ҳар онларида зикр қилар эдилар».
Саҳиҳ Имом Муслим ривояти
Абу Толиб вафот этар вақтида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам унинг ҳузурига кирдилар. Унинг олдида Абу Жаҳл ва Абдуллоҳ ибн Абу Умайя бор эди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Эй амаки, «Ла илаҳа иллаллоҳ» (Аллоҳдан бошқа ҳақ илоҳ йўқ) деб айтинг, бу калимани Аллоҳ азза ва жалланинг ҳузурида сиз учун ҳужжат қилай» — дедилар. Абу Жаҳл ва Абдуллоҳ ибн Абу Умайя: «Эй Абу Толиб, Абдулмутталибнинг миллатидан воз кечасанми?!» — дедилар. У иккиси гапиравердирлар, гапиравердилар ва охири Абу Толиб уларга: «Мен Абдулмутталибнинг миллатидаман» — деди. «Ла илаҳа Иллаллоҳ», дейишдан бош тортди. Шундай бўлсада, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Модомики, мен қайтарилмас эканман, сиз учун истиғфор айтаман» — дедилар. Шунда Аллоҳ Абу Толиб хақида: «Пайғамбар ва иймон келтирганларнинг, жаҳаннам аҳлидан эканлиги маълум бўлганидан сўнг қариндошлари бўлсада, мушриклар учун истиғфор айтишлари мумкин эмасдир» (Тавба:113) оятини нозил қилди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга шундай деб марҳамат қилди: «Сиз яхши кўрган одамларингизни тўғри йўлга йўллай олмайсиз. Лекин Аллоҳ кимни хоҳласа, ўшани ҳидоят қилур». (Қасос: 56).
Саҳиҳ Муттафақун алайҳ
«Кимки кечқурун Бақара сурасининг охирги икки оятини ўқиса, унга кифоя қилади», дедилар.
Саҳиҳ Муттафақун алайҳ
Расулуллоҳ соллалоҳу алайҳи ва саллам Макка фатҳи куни инсонларга хитоб қилиб дедилар: «Эй инсонлар, Аллоҳ таоло жоҳилият манманликларини, хусусан, ўз оталари (насаби) билан манманлик қилишни сизлардан кетказди. Инсонлар икки хил бўлишади. Бирлари хайр-саҳоватли, тақводор, Аллоҳнинг наздида азиз бўлишади. Иккинчи тоифа инсонлар эса бузуқ, уятсиз, Аллоҳнинг наздида разил кимса бўлишади. Инсонлар Одам алайҳиссаломнинг болаларидирлар. Аллоҳ эса Одам атони тупроқдан яратган. Аллоҳ таоло айтади: {Эй инсонлар, дарҳақиқат, Биз сизларни бир эркак (Одам) ва бир аёл (Ҳавво)дан яратдик ҳамда бир-бирларингиз билан танишишинглар (дўст-биродар бўлишинглар) учун сизларни (турли-туман) халқлар ва қабила-элатлар қилиб қўйдик. Албатта Аллоҳнинг ҳузурида энг ҳурматлироғингиз тақводорроғингиздир. Албатта Аллоҳ билгувчи ва хабардор зотдир} [Хужурот: 13]».
Саҳиҳ Термизий ва Ибн Ҳиббон ривояти
«Ғазаб қилинганлар яҳудлар ва адашганлар эса, насронийлар!», – дедилар.
Саҳиҳ Тирмизий ривояти